Чимбойда янги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси иш бошлади

Яқинда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой тумани «Тазажол» ОФЙда «ВIО LIQUORICE EXTRACT» маъсулияти чекланган жамияти кўринишидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Бу корхона Хитой давлати томонидан 1 миллион 500 минг АҚШ доллари миқдорида молиялаштирилиб, қўрилиш ишлари аперль ойида бошланди. Ноябрь ойида тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди. 

Ушбу корхонада бир ойда 400-500 тонна қизил мия илдизи маҳсулотини қайта ишлаш йўлга қўйилган. Натижада 100 дан ортиқ янги бўш иш ўринлари яратилди.

IMG_1228

IMG_1294

IMG_1321

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар