Нукусда эри “алкаш” бўлган аёл ўғирлик қилиб қўлга тушди

Ҳали 30 ёшга тўлмаган Ғ.З 27 октябр куни Нукус шаҳри Марказий деҳқон бозоридаги автобекатининг ёнида сут махсулотлари сотадиган жойда айланиб юриб, бир ёш келинчакнинг озиқ-овқатлар солинган сумкасини қўяётганини кўради. Бу ҳақда ҚР Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судяси Л.Отегенова “Еркин Қарақалпақстан” нашри орқали хабар берди.

Бу сумканинг устида кичкина сумга кўзи тушган З. ҳеч кимга билдирмай сумкани ўғирлайди. Шундан сўнг у “5” йўналишли таксига чиқиб каналга етмай туриб тушиб қолади. Сумкани очганида ичида фуқаролик паспорти, 100 АҚШ доллари, уяли телефон, пластик карточка ва 80 минг сўм пул чиқади. У сумкадаги уяли телефон, 100 АҚШ долларини, 80 минг сўм пулини олиб, сумкадаги паспорт ва пластик картани каналга отиб юборади.

Бундай ҳаракатларини 1 ноябр куни ҳам давом эттириб “Катекс” савдо комплексида (Янги бозор) бир дўконга кириб кийим-кечак оладигандай бўлиб кириб, сотувчи харидорлар билан алоқада бўлиб турган пайтда билдирмай кийимлар турган сумкани олиб дўкондан чиқади. У сумкадан бир нечта сумкалар ва 300 минг сўм пул чиқади.

Шундан сўнг у Марказий банк ҳудудидаги дўконларда яна бундай ишини давом эттиради. Бироқ унинг бундай ишлари узоққа чўзилмади.

З. суд жараёнида кўрсатма беришича унинг ўғирлик қилишига сабаб сифатида эрининг кўп спиртли ичимлик ичишини кўрсатган. Жиноятчи аёл қонунга кўра жазосини олди.

Бўлимлар