“Камалак юлдузлари” фестивалининг тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

25 ноябр куни Нукус шаҳридаги “Прогресс” таълим ва ривожлантириш марказида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Танловнинг Республика босқичида 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 600 дан ортиқ ёшлар 6 йўналиш бўйича беллашдилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросими ва гала-концерт Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида бўлиб ўтди. 6 та йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритган 25 нафар болаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан статуэтка ва махсус совғалар топширилди.

ҚУйида тақдирлаш маросимидан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Расмлар муаллифи Махсет Абибуллаев

Бўлимлар