Нукусда электр токи жуда паст бўлган хонадон эгаси шикоят қилди...

Нукус шаҳар, Аллаяр Дўстназаров кўчаси, 3-уй, 24-хонадонда яшовчи Орзубай Жуманов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра, 4 ойдан буён унинг хонадонидаги электр токи жуда паст ҳамда бу хонадонидаги электр ускунлари учун зарар келтираётгани ҳақида эди. Бу ҳақда "istemol.uz" хабар бермоқда.

Мазкур мурожаат Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан ўрганиб чиқилиб, Нукус шаҳар электр тармоқлари махсус жамоаси томонидан камчилик бартараф қилинди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар