Қорақалпоғистонлик икки нафар ёш "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан бир гуруҳини “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ҚАРОРИ эълон қилинди.

Миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафаини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган қуйидаги ёшлар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича

Ахимбетова Гулбахор Қанатбаевна – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали ўқитувчиси

Сеитназарова Гулжаҳан Суханатдиновна – Қорақалпоқ давлат университети магистранти

Тўлиқ рўйҳат билан шу ерда танишинг >>>

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар