Хўжайлида “Агробанк” АТБ томонидан фуқароларга қанча кредит берилди?

Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати “KRuz.uz”га хабар берди.

Йиғилиш кун тартибида асосан Хўжайли тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2017 йил 9 ойлик якунлари бўйича бюджет параметрларининг бажарилиши ва фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад бериш юзасидан 2017 йилга  мўлжалланган режаларнинг бажарилиши тўғрисида  “Агробанк” АТБ Хўжайли туман филиали бошқарувчиси Т.Айманов ва “Микрокредитбанк” АТБ Хўжайли туман филиали бошқарувчиси М.Есбосиновларнинг ҳисоботлари тингланди. Президентимизнинг жорий йилнинг 12 июль кунги маърузасида ҳам O’zLiDeP партияси ва депутатлар олдига давлат органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини олиб бориш бўйича катта вазифалар белгилаб берган эди.

Жумладан “Агробанк” АТБ туман филиали томонидан Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонини бажариш ва аҳолини тадбиркорликга кенгроқ жалб этиш мақсадида чорвачиликни ривожлантириш учун 125 нафар фуқарога 722,4 млн сўм, иссиқхона учун 1 та фуқарога 4 млн сўм, паррандачиликни ривожлантириш учун 1 та фуқарога 2 млн сўм, савдо айланма маблағини кўпайтириш учун 1 та оилавий корхонага 60 млн сўм жами 128 нафар фуқарога 788,4 млн сўм миқдорида микро кредитлар ажратилганини таъкидлаб ўтди.

Ўтказилган йиғилиш давомида депутатлик гуруҳи вакиллари юқоридаги масалалар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдиришди. 

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар