Амударёда ноқонуний цемент тайёрлаган фуқаро қўлга олинди

Ҳозирги, қурилиш материалларига талаб кучли бўлган бир пайтда, сифатсиз, аммо арзон маҳсулотларни сотиш осон бўлади деб ўйлаган Амударё туманида яшовчи фуқаро Ж.Раҳимов ноқонуний равишда ўз уйида қўшимча қилиб солинган хонада қўлбола усулда цементларни тайёрлаб, сотиш билан шуғулланаётганлиги назорат тадбирларида аниқланди, дея хабар бермоқда "Ғазийне" газетаси.

Бу фуқаронинг сотишга тайёрлаб қўйган жами баҳоси 9 млн. 142 минг сўмлик 461 қоп цемент, 200 дона бўш қоп ва тарози билан элаклар ашёвий далил сифатида олинди.

Бўлимлар