Қозоғистонда паспортини йўқотган Нукуслик аёл Қўнғиротда чегарани бузиб ўтди

1984 Нукус шаҳрида туғилган, "Байтерек" МФЙда истиқомат қилувчи И.Э исмли аёлишлаш учун Қозоғистонга йўл олади. Бу ҳақда "Эркин Қарақалпақстан" нашри ёзмоқда.

2016 йилнинг июль ойида Ақтау шаҳри бозорида фуқаролик паспортини йўқотиб олади. Уйга қайтмоқчи бўлганида эса, паспорт йўқ...

Шу йилнинг февралида тонги соат 04:00 лар атрофида туғилган юртига қайтиш учун, мавжуд қонунларни бузуб, айланма йўллар орқали Қозоғистон Республикасидан Қўнғирот туманига ноқонуний тарзда кириб келган.

Кодекснинг тегишли модда ва бўлимларида назарда тутилган жиноятни амалга оширишда айбланган Э.И суд томонидан энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жаримага тортилди.

Бўлимлар