Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринча ўринбосари лавозимига Тажетдинов Айбек Алтинбекович тайинланди. Бу ҳақда "makan.uz" хабар бермоқда.

А.Тажетдинов бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Кенгаши раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринча ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Махмуд Садиқов яқинда Қорақалпоғистон республикаси Молия вазири лавозимига қайтган эди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар