Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 3 нафар ёш тадбиркорнинг кредит олишида кўмаклашди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳудудларда ташкил этилган очиқ мулоқотларда ёш тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва кўтарилган муаммолар ўрганиб чиқилди. Ана шундай ўрганиб чиқишлар натижасида уч нафар ёш тадбиркорга банкдан кредит олишда амалий ёрдам берилди.

Жумладан “Менинг бизнес ғоям” танловининг Республика босқичи ғолиби Сеитназарова Гулхатишага 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиш ва танлов Низомига мувофиқ ғолибнинг кредит суммасига ҳисобланган фоиз тўловини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳисобидан қоплаб бериш бўйича мурожаат қилди. Бу муаммони Марказий банк, “Миллий банк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани филиали “Мекрокредитбанк” тамонидан 30 млн сўм 14 фоиз билан кредит ажратиш учун тавсия этилди ва банк тамонидан қўллаб-қувватланди.

“Менинг бизнес ғоям” танловининг Республика босқичи ғолиби бўлган Рембаева Гулий 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиш ва танлов Низомига мувофиқ ғолибнинг кредит суммасига ҳисобланган фоиз тўловини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳисобидан қоплаб бериш юзасида мурожаат қилди. Ушбу муаммони Марказий банк, “Асака банк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ўрганиб чиқишди ва ёш тадбиркорга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани филиали “Микрокредитбанк” томонидан 30 млн сўм, 14 фоиз билан кредит ажратиш учун тавсия этилди ва банк томонидан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, “Менинг бизнес ғоям” тонловининг Республика босқичи ғолиби ҳисобланадиган Бекназаров Султан 29 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиш ва танлов Низомига мувофиқ ғолибнинг кредит суммасига ҳисобланган фоиз тўловини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳисобидан қоплаб бериш бўйича мурожаат қилди. Марказий банк, “Қишлоққурилишбанк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ушбу муаммони ўрганиб чиқди ва тадбиркор Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, “Миллийбанк” томонидан 29 млн сўм 14 фоиз билан имтиёзли кредит ажратиш учун тавсия этилди ва банк тамонидан қўллаб-қувватланди.

Бундай муаммолар ўрганишда давом этилмоқда.

Фурқат Юсупов

Ёшлар иттифоқи ҚР Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири

Бўлимлар