Нукусда "Корея киноси кунлари" бўлиб ўтади

"Ўзбеккино" миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Қорақалпоқ кино миллий агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоқаларга 25 йил тўлиши муносабати билан 2017 йилнинг 6-7 декабр кунлари Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида "Корея киноси кунлари" (Korean films 2017) кино фестивали ўтказилади. Бу ҳақда "makan.uz" хабар бермоқда.

Фестивалда Кореянинг машҳур актёрлари Со Джин Сон ва де Хан Хо Джулар иштирок этган "Фақатгина сен", шунингдек, "7-камерадаги ҳаёт" номли филмлар мухлисларга ҳавола этилади.

Филмлар корейс тилида ўзбек тилидаги субтитрларда кўрсатилади.

6 декабр куни соат 11:00 да фестивалнинг очилиш маросими бўлиб, биринчи кино қўйилади. 7 декабр куни сеанслар соат 11:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

Кириш БEПУЛ.

Манзил: Нукус шаҳри, Қорақалпоқ давлат Қўғирчоқ театри.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар