“ТошПТИ Нукус филиали мутахссислари хорижда ўз тажрибасини амалга оширишга тайёрланмоқда” – Орал Атаниязова

Тошкент педиатрия тиббиёт институте Нукус филиали директори, тиббиёт илмлари доктори, профессор Оли Мажлис Сенат аъзоси Орал Атаниязова “Еркин Қарақалпақстан” нашри орқали бугунги кунда филиалда амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтди.

“Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуси билан ТошПТИ Нукус филиали 120 ўринга мўлжалланган жаҳон стандартларига жавоб берадиган янги мутахассислаштирилган клиника қурилишининг бошланиши Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида тарихий воқеа бўлди. Хориж тажрибасини ўрганиш натижасида Вена тиббиёт университети (Австрия), Шарите клиникаси (Германия), Корея миллий университети, Пусан тиббиёт университети, Казан тиббиёт университетлари билан шартнома-меморандум имзоланди.

Шу йили Германия, Жанубий Корея, Россия давлатларидан мутахассислар келиб, маҳорат дарсларини ўтказиб, лекция ва семинарлар ташкиллаштирди, болалалрга маслаҳат-даъволаш бўйича ёрдам кўрсатишди. Филиалимизнинг бир қатор ходимлари Россиянинг етакчи клиникаларида ўз тажрибаларини ошириб келди ва филиалнинг бошқа мутахассислари хорижда ўз тажрибасини амалга оширишга тайёрланмоқда”, - дейди Орал Аминовна.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар