Савицкий музейида “Портрет-қалб кўзгуси” номли кўргазма очилди

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат музейи экспозиция залларида жорий йилнинг 30 ноябрь санасида “Портрет-қалб кўзгуси” номли кўргазма ташкиллаштирилди. Мазкур кўргазмадан музейимиз фондида сақланаётган ва илк бора тамошабинлар эътиборига ҳавола этиладиган портрет ва автопортрет жанрига оид санъат асарлари жой олган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўргазмага ташриф буюрганлар 1920-1960 йилларда Ўзбекистон ва Россия тасвирий санъат мактабининг вакиллари томонидан яратилган саксондан ортиқ бетакрор ва ажойиб санъат асарлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.  

Кўргазмада Ўзбекистон тасвирий санъат мактабининг вакиллари бўлган А.Волков, У.Тансиқбоев, В.Маркова, В.Уфимцев, Н.Кашина, шунунгдек, рус  тасвирий санъат мактабининг машҳур, айни пайтда дунё тан олишга улгурмаган А.Шевченко, А.Богданов, Н.Кузнецова, К.Редько, Комаровский, Р.Мазель, И.Захаров, И.Кудряшев, Рубашкин, В.Пестель, Н.Кашина, В.Пшесецкая кабиларнинг ижод маҳсуллари билан якиндан танишиш мумкин.  

Кўргазмадан жой олган портретларда ижодкорлар ўзлари тасвирлаган шахснинг маънавий дунёси, ижтимоий ҳаётдаги ўрни, касби, жамиятдаги мавқеини акс эттиришга ва бу орқали ўша давр хусусияти, сиёсий-иқтисодий аҳволини очиб беришга интилганлиги катта аҳамият касб этади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар