Давлат мукофотлари ва "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонини тақдирлаш маросимидан фоторепортаж

Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи"да Давлат мукофотлари ва "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Даставвал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Раиси Қаҳрамон Қуронбоев сўзга чиқди ва мукофот олганларни табриклаб, "Дўстлик" ордени ва "Шуҳрат" медали билан тадирланган ёшларга медалларни топширди.

Шундан сўнг “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тадирланган ёшларга медаллар топширилди.

Умуман олганда 2003 йилдан бошлаб “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланган ёшлар сони 511 нафарни ташкил этди.
Жорий йилги танловда Марказий Кенгашда жами 970 дан ортиқ номзоднинг ҳужжатларини қабул қилинди. Республика Комиссиясининг 2017 йил 30октябрдаги йиғилиши қарорига асосан, 40 нафар номзод Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқиш учун тавсия этилди ва тасдиқланди.

Номзодлар қуйидаги йўналишларга тақсимланган:
фан, таълим, соғлиқни сақлаш – 10 нафар;
маданият, санъат ва ОАВ – 8 нафар;
молия, иқтисодиёт, тадбиркорлик – 3 нафар;
спорт – 3 нафар;
мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш – 3 нафар;
жамоат ташкилотлари – 13 нафар.

Жумладан Қорақалпоғистон Республикасидан Гулбаҳар Ахимбетова ва Гулжаҳан Сейтназаровалар ҳам мазкур мукофот билан тақдирланишди.

Қуйида тақдирлаш маросимидан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

Фурқат Юсупов тадбирдан махсус
Расмлар муаллифи Муслимбек Тўланов

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар