Гулбаҳар Аҳимбетова: "Ўзбекистон белгиси" менга нима беради? Президентимизнинг ишончини"

Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи"да Давлат мукофотлари ва "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

"Ўзбекистон белгиси" мукофоти билан тақдирланганлар қаторида қорақалпоғистонлик Гулбаҳар Аҳимбетова ҳам бор эди. Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг қўлидан мукофотни қабул қилиб олган Г.Аҳимбетовани фикрлари билан қизиқдик.

- Мана бугун "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони биз қорақалпоқ ёшларига ҳам насиб этди. Бундан биз жудаям хурсандмиз. Бизнинг элимизнинг ёшларини кўксига шундай медал ва орденлар ярашади. Бундай эътироф учун Президентимизга раҳмат айтамиз. "Ўзбекистон белгиси" мукофотини қўлга киритганимни эшитган пайтда жудаям қувондим ва албатта Президентимизнинг ёшларга берган эътиборини оқлашим кераклигини тушундим. Ёшлар иттифоқининг тузилиши жудаям тўғри бўлди. Бунинг натижасини жудаям қисқа вақт ичида коряпмиз.

Мукофотни олаётганимдан сўнг саҳнага чиқиб қорақалпоқча қўшиқ айтдим. "Ўзбекистон белгиси" менга нима беради? Президентимизнинг ишончини. Ана шу ишончни ҳис қилиб ватанимиз равнақига янада ўз ҳиссамни қўшиш учун ҳаракат қиламан", - дейди Г.Аҳимбетова.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар