"Ўтган йили Президент стипендианти, бу йил "Ўзбекистон белгиси" - Гулжаҳан Сейтназарова

Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи"да Давлат мукофотлари ва "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

"Ўзбекистон белгиси" мукофоти билан тақдирланганлар қаторида қорақалпоғистонлик Гулжаҳан Сейтназарова ҳам бор эди. Биз мукофотни қабул қилиб олганидан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўтган йили Президент стипендианти бўлган эдим. Бу йил эса "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу мукофот мени ҳаётимда ўзига ҳос аҳамиятга эга деб биламан.

Журналистика касбини танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Бу соҳа бўйича 6 йил таҳсил олдим ва кичкина меҳнатларим самарасини бугун яна бир бор кўрдим. Мени мукофотга лойиқ кўрганларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан", дейди Г.Сейтназарова.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар