Тимур Турдиев: "Норин"га қарши қизиқ ўйин бўлади"

“Орол” жамоаси бугун Биринчи Лиганинг 16-туридан ўрин олган баҳсда “Норин”га қарши тўп суради. Учрашувдан аввал нукусликлар ўйновчи ўйновчи мураббийиТимур Турдиев Fut.uz интернет порталига ўз фикрини билдирди.

“Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз, уйга ғалаба билан қайтиш ҳисобланади. “Норин” тартибли ўйин кўрсатадиган жамоалардан бири ҳисобланади. Ўйлайманки, учрашув қизиқарли кечади. Аввалги ўйинда йигитларнинг ёш эканлиги сабабли, тажриба етишмади. Шу боисдан биз мағлуб бўлдик. Йигитларимизнинг аксарияти жорий йилда биринчи маротаба биринчи лигада тўп сурмоқда. Бу ҳам натижаларга таъсир қилмоқда”, - дейди Туридев.

Бўлимлар