Нукусда 9 ойда 93 та корхона янгидан ишга туширилди

Куни кеча Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилот вакиллари, БПТ фаоллари, “Ёш либераллар клуби” аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда депутатлик гуруҳи фаолиятини жонлантириш, халқ билан депутат алоқасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг аҳоли билан мулоқот қилиши масалалари муҳокама этилди. 

Йиғилишда Нукус шаҳар молия бўлими бошлиқ ўринбосари А.Сапаров  маҳаллий бюджетнинг  2017 йил 9 ой якуни бўйича ва Нукус шаҳри аҳолиси бандлигини таъминлаш дастурининг бажарилиши бўйича бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходими ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 2017 йилнинг 9 ойи давомида руйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 3868 тани ташкил этади. Жорий йил ҳисобида 31 та корхона модернизация ва қайта кенгайтириш ҳисобидан 93 та корхона янгидан ишга туширилиб, давлат бюджетига 5 млрд 624 млн сўм миқдорида қўшимча даромад туширилди. 

Шаҳарнинг ташқи савдо айланмасида, кичик бизнеснинг улуши 2,3 фоизни ташкил этиб, уларга ажратилган кредитлар 20874,2 млн сўмни ташкил этади. Қисқа муддатли кредитларга 2504,9 млн сўм, узоқ муддатли кредитларга 18369,3 млн сўм ажратилган.

Янги корхоналарнинг ишга туширилиши муносабати билан Нукус шаҳрида жорий йил ҳисобида 6968 та янги иш ўрни ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, ҳозиргача 5872 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Йиғилиш якунида депутатлик гуруҳи вакиллари ва “Ёш либераллар клуби” фаоллари муҳокама этилган масалалар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳозаларини билдириб ўтишди. 

O’zLiDeP Нукус шаҳар

 Кенгаши матбуот хизмати

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар