Чимбойда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати "KRuz.uz"га хабар бермоқда.

Йиғилишда  аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама этилди. Бу йўналишдаги ишлар юзасидан туман “Электр тармоқлари” корхонаси муҳандиси А. Жумабаевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда таъкидланганидек, ТП-10/0,4кВ трансформатор пунктларидан 24тасида йирик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айни кунларда эса 98 та трансформатор пункти ҳамда кучланиши 10 кВ бўлган 182,2 км линияда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарорлари қабул қилинди.   

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар