Қонликўл тумани ҳокимлиги 2017 йил қиш ва 2018 йил баҳор ойларига жами 791,4 тонна овул хўжалиги маҳсулотлари захирасини тўплашга эришди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида қиш-баҳор мавсуми учун асосий овул хўжалиги маҳсулотларидан маҳаллий ҳокимликлар тасарруфидаги барча тайёрловчи корхоналар билан ташкилотлар томонидан захирага жамлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда, туман ҳокимлиги, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 2017 йил қиш ва 2018 йил баҳор ойларига жами 791,4 тонна 1 млрд 348,4 млн сўм миқдоридаги овул хўжалиги маҳсулотлари захирасининг тўпланишига эришилди.

Ишлар жараёнида, картошка маҳсулотидан 107,4 тонна 263,3млн сўм миқдорида,

Пиёз маҳсулотидан 115,1 тонна 54,9 млн сўм миқдорида,

Сабзи маҳсулотидан 77,6 тонна 263,3млн сўм миқдорида,

Куриш маҳсулотидан 471,4 тонна 848,5 млн сўм миқдоридаги маҳсулотлар захираларга жамланди.

Жамланган захирадаги овул хўжалиги маҳсулотларини сақлашда, туман худудидаги «Жайҳун тухуми» агрофирмаси томонидан 35,4 тонна картошка, 23,2 тонна пиёз маҳсулотлари «Нукус универсал базаси» музлатқичида, «Алтинкўл азаматлари» агрофирмаси 72 тонна картошка, 91,9 тонна пиёз маҳсулоти «Қорақалпоқ гўшт, сут савдо» МЧЖ омборхоналарида ва «Маҳмуд агросервис» фермер хўжалиги 10,4 тонна сабзи, «Алтинкўл азаматлари» агро фирмаси 67,2 тонна сабзи маҳсулотларини маҳаллий ураларда сақламоқда.

Шунингдек, «Маҳмуд агросервис» фирмаси 170 тонна, «Жайҳун туҳуми» агро фирмаси 206,7 тонна ҳамда «Алтинкўл азаматлари» агро фирмаси томонидан 94,7 тонна куриш маҳсулотлари туман маҳаллий омборхоналарида сақланмоқда.

Бўлимлар