Қорақалпоғистонда суратга олинаётган "Харита" фильмини номи ўзгарди (фото)

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Қорақолпоғистон телерадиокомапнияси ҳамкорлигида ишчи номи “Харита” номли фильм суръатга олинаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги "Ёш репортёрлар клуби" блогери Шахноза Базарбаева ўз блогида ёзишича, археологларнинг амалга оширилаётган ишларини кўрсатиш мақсадида суратга олинаётган филмнинг номи "Васият" дея ўзгартирилган.

Мазкур картина сценарийини Қурбанниёзова Мехрибон ва Тошмуратов Марат ёзган бўлса, постановка режиссёри вазифасини Ғаниев Хушнуд, иккинчи режиссёр вазифасини эса Жусупоев Султон амалга оширишмоқда.

Филмда бош ролларни Хабибуллаев Ғолиб ва Далиева Гўзал ижро этишмоқда.

Қуйида филмни суратга олиш жараёнлариодан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

Бўлимлар