Элликқалъада ноқонуний хом ғишт ишлаб чиқараётган фуқаролар ҳаракатларига чек қўйилди

Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз, махсус гувоҳномасиз хом ғишт ишлаб чиқарувчи цех ташкил қилиб, ушбу фаолият билан ноқонуний шуғулланиб келганлиги ва хом ғиштларни сотаётганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда "Ғазийне" нашри.

Ушбу фуқародан жами 4 млн. 596 минг сўмлик ғишт ишлаб чиқарув ускунаси ва хом ғиштлар вақтинча олинди.

Шунингдек, шундай фаолият билан шуғулланиб келаётган элликқалъалик яна икки "тадбиркор"ларнинг ҳам ноқоқнуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар