Қораўзак туман Молия бўлими 2017 йилда қандай ишларни амалга оширмоқда?

Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партиянинг туман кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилот вакиллари, бпт фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилишда асосан маҳаллий бюджетининг жорий йилнинг 9 ой якуни бўйича туман Молия бўлими раҳбари Д.Пирниязованинг ҳисоботи тингланди.   

Йиғилишда асосан туман маҳаллий бюджетининг 2017 йилнинг 9 ой сарҳисоби, барча соҳаларда олиб борилган ишлар аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди.  

Ҳисоботда таъкидлаганидек, субвенциядан чиқариш асосан саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта тайёрлаш корхоналарини очиш бўйича лойҳаларнинг бажарилиши ҳисобидан бюджетга қўшимча даромадлар олиш орқали амалга оширилиши режалаштирилган бўлса, шундан туман бўйича жами 70 та саноат ва сервис хизматларини кўрсатиш корхоналарини очиш ва 15 корхонани модернизация қилиш лойиҳалари кўзда тутилган бўлсак, режадан ташқари 3 та корхона ортиғи билан бажарилиб, шундан цемент ишлаб чиқариш “Қорақалпоқ цемент” корхонаси очилиб ишга туширилганлигини қайд этди. 

Юқоридаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ишга тушириш ва корхоналарни модернизация қилиш ҳисобидан 460 янги иш ўринлари очилиб, маҳаллий бюджетга 781,2 млн сўм қўшимча даромадлар шунинг билан бирга йилига 200 млн тонна ишлаб чиқариш “Титан цемент” цемент ишлаб чиқариш корхонаси ҳам 2018 йил январь ойидан ишга туширилиши режалаштирилганлигини айтиб ўтди.

Субвенциядан чиқариш бўйича ишлаб чиқарилган дастурнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида туманда янгидан очиладиган барча йирик ва кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга барча шароитларни яратиш, шунинг билан бирга якка тадбиркор сонини янада кўпайтириш чораларини кўриш, уларнинг бажарилиши устидан назорат ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида юқоридаги кўрилган масала бўйича депутатлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб, ишланиши керак бўлган вазифаларни ҳам белгилаб олишди. 

Бўлимлар