Шўмонойда 765 млн сўмлик "Маҳалла" хайрия фондининг янги иморати қуриб битказилди

Шўмоной туманида "Маҳалла" хайрия фондининг янги иморати қуриб битказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Мазкур бинонинг қурилиши учун 765 млн сўм маблағ ажратилди.

Бинонинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар кенгаши раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси қўмита раиси С.Турманов, Қорақалпоғистон Республикаси Нуронийлар жамғармаси раиси Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси "Маҳалла" хайрия фонди раиси Т.Раманов ва Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси раҳбари У.Жалменов иштирок этишди.

Бўлимлар