Шўмонойда Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шўмоной туманида Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

«Кегейли қурилишмонтаж» қурилиш корхонаси томонидан шу йилнинг 1 июль куни қурилиши бошланган умумий баҳоси 512 миллион 533 минг сўмни ташкил этган марказнинг янги биноси тантанали тарзда очилди.

Туманда бу йилнинг ўзида 1706 янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган бўлиб, январ-ноябр ойларида 1183 янги иш ўрни яратилди.

Бўлимлар