Қорақалпоғистонда 15 та туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқларига хизмат автомашиналари топширилди (фото)

10 декабрь куни Нукус шаҳридаги Марказий Отчопар майдонида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва “Ҳосил байрами” халқимизнинг кўпдан кутган байрами бўлиб ўтди.

Шундай кўнгиллари қувончга тўлган аҳолини дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Хамраев байрам билан табриклаб, Муҳтарам Президентимиз томонидан соҳа ходимларига қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Байрам тадбирлари давомида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиеёв номидан 15 та туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган «Nexia Ravon» русумли хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, байрам тадбирлари сайл сифатида ҳам ўтказилди. Қора уйлар (ўтов) тикилди, овқатланиш учун махсус чодирлар қурилди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, миллий кўргазмалари ташкил этилиб, иштирокчилар учун байрам дастурхонлари ёзилди ва ош тортилди.

Шунинг билан бир қаторда, машҳур ва таниқли хонондалар иштирокида ижро этилган концерт дастури байрам иштирокчиларида ўзгача таассуротлар қолдирди.

Миллий уйин ва спорт турларидан арқон тортиш, палвонлар қураши, қўчқор уриштириш тадбирлари ҳамда халқимизнинг миллий ўйинларидан ҳисобланган қиз қувиш ўйини, “Спринтер мусобоқаси”, “Жўрға”, “Тойлар мусобоқаси”, “От чопиш”, “Кўпкари ёки илоқ” ҳамда “Аломон кўпкари” каби от спорт мусобоқалари ва уйинлари йиғилганларда алоҳида таъсиротлар қолдирди.

Мазкур ўтказилган спорт мусобоқа ва уйнларининг ғолиб ва иштирокчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида уларга қиммат баҳо совғалар, жумладан “Matiz” автомашинаси, қишлоқ хўжалик мотоцикли, холодильник, телевизор, туя, от ва тойлар, қорамол, қўчқор, шунингдек гиламлар тантанали равишда топширилди.

Бўлимлар