"Норин" сўнги дақиқаларда "Орол"ни мағлуб этди

Кеча Ўзбекистон биринчилигида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ғалати тақвимга кўра, бу турда "Косонсой" ва "Хотира-79" жамоалари дам олишди.


Ҳаққулободда "Норин" жамоаси "Орол"ни қабул қилди. Учрашув анча қизғин курашлар остида ўтди. Дастлабки бўлимда жамоалар ҳар қанча уринмасин ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида "Норин" ҳужумчиси Владислав Алексин ҳисобни очиб, ўз голлари сонини 12 тага етказиб олди. Лекин орадан кўп ўтмай нукусликлар мувозанатни тиклайди - 1:1.

Учрашув дуранг ҳисобида якунига етаётган бир пайтда Умар Тўхтасинов катта саҳнага чиқди. 90+5 - дақиқада Тўхтасинов "Норин"га ғалаба келтирувчи голни киритди - 2:1.

Шундай қилиб, ҳаққулободликлар 16-турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда 5-поғонадан жой олишган.


«Норин» – «Орол» – 2:1. 1475 томошабин.
Ҳакамлар: 
Д. Каримов (Тошкент) – 8,4, А. Абдуллаев (Тошкент) – 7,5, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,3, М. Нехочин - 9
Голлар: В. Алексин (65), У. Тўхтасинов (90+5) – О. Розиев (73).
Огоҳлантиришлар: М. Туйчибоев (37) – Р. Мусаев (14), А. Сиддиқов (16), К. Азизов (48), Х. Ёралиев (57).
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.)

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар