Қораузакда қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

Қораўзак туман алоқа ва хабар бериш хизмати томонидан туман бошқарув органи таркиби ва туман хизматларидан 81 нафар раҳбарлар таркибига «ЙИҒИН» сигнали берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

1

Соат 7:00 дан – 9:00 гача Туман бошқарув органи таркиби ва туман хизматларининг «ЙИҒИН» сигнали бўйича туман мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида йиғилиши ўтказилди.

Мажлисни Қораўзак тумани ҳокими – Фуқаро муҳофаза бошлиғи Д.Утемуратов бошқариб борди. Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашидан маъсул ходим А.Нуржанов, Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник П.Танирбергеновлар иштирок этти.

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси хизматларидан
14 нафар киши ва Қораузак туман раҳбарлар таркиби ва ФВДТ хизматларидан 103 нафар киши жами 117 нафар киши жалб этилди.

3

Қораўзак тумани II-ТИП Болалар спорт комплексида туман ҳокимининг ҳаракатдаги бошқарув пункти ташкил қилиниб, Тахтакўпир тумани қўмондонлик-штаб ўқув машқи бош штаби билан алоқа ўрнатилди. Фуқаро муҳофазаси штабида телефон тармоғи, факс ва интернет тармоқлари йўлга қўйилди.

Соат 9:00 дан 10:00 гача туман йиғма командаси саф кўриги кўздан кечирилди.

Тадбирда 287 нафар киши қатнашди ва 34 та техника воситалари жалб қилинди.

4

Соат 10:00 дан 13:00 гача “Қораўзак” ПФЙ ҳудудидаги иш билан бант бўлмаган аҳолини 1-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган кўчириладиганларни йиғиш пунктига йиғилди ва II-ТИП Болалар спорт комплексидаги Кўчирилганларни қабул қилиш пунктига кўчириш (эвакуация) тадбирлари ўтказилди.

5

“Қораўзак” ПФЙ ҳудудида вайрон бўлган бинода авария-қуткарув ишларини олиб борилди ва Қораўзак тумани II-ТИП Болалар спорт комплексида ташкил этилган базасида «Туман тиббиёт бирлашмасининг биринчи тиббий ёрдам отрядининг вайрон бўлган бинода оммавий жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича харакати» мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқида 334 нафар киши қатнашди ва 21 та техника воситалари жалб қилинди.

Соат 15:00 дан 16:00 гача Қораўзак почта алоқа тармоғида «Техноген хусусиятли фавқулоддда вазиятлар содир бўлганда ва шубхали почта жунатмаси аниқланганда фуқаро мухофазаси бошқарув органи ва шахсий таркибининг харакати» мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

2

Махсус-тактик ўқув машқида 103 нафар киши қатнашди ва 6 та техника воситалари жалб қилинди.

Соат 16:00 дан 17:00 гача Туман «Халқ банки»да “Жиноят гуруҳларини бартараф қилиш” мавзусида Туман ИИБ Қўриқлаш бўлимининг ҳаракатлари бўйича махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқида 113 нафар киши қатнашди ва 9 та техника воситалари жалб қилинди.

Соат 17:00 дан 18:00 гача Қўмондонлик штаб ўқув машқи штабида Қораўзак тумани ФВДқТ хизматлари бошлиқлари билан  Қўмондонлик штаб ўқув машқи биринчи куни давомида амалга оширилган тадбирлар ва берилган киритиш (вводный)лар бўйича муҳокама ўтказилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг биринчи кунида жами 631 нафар киши, 70 та техника воситалари жалб қилинди.

Қўмондонлик – штаб ўқув машқи давом этмоқда.

Бўлимлар