Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси диққатига!

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси диққатига!

2017 йил охирлаб бораётган бўлишига қарамасдан, бугунги кунда Қорақолпоғистон Республикаси миқёсида ундирилмаган қарзлар бир неча миллион сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур маблағлар давлатимиз ғазнасига тушиб, халқимизнинг ижтимоий заруриятлари учун сарфланиши барчамизга маълум. Лекин шундай бўлишига қарамасдан солиқ қарздорлигига бефарқ қаровчи кимсалар ҳам йўқ эмас.

Яна бир бор огоҳлантириб ўтамиз,  соликларни тўлаш муддати ўтган ҳар бир кун учун солиқ сўммасининг 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиб, қарздорлик суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади. Натижада нотурар обьектларингиздан, хонадонингиздаги юмшоқ мебеллар, хўжалик буюмларингиз, автомобилларингиздан вақтинча “воз кечиш”ингизга тўғри келади.

 Шундай экан солиқ қарзларини тез кунда тўлаб қўйишга шошилинг. Янги йилни қарзларсиз кутиб олинг!

Қоракалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими  

Бўлимлар