Қорақалпоғистонлик боксчи Россияда чемпион бўлди (фото)

Россиянинг Ярославл шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчилар 10 та вазн тоифасининг барчасида олтин медалларни қўлга киритишди.

Турнирда Ўзбекистондан ташқари Россия, Беларус, Қозоғистон ва Украинадан спортчилар иштирок этганди.

Эътиборли жиҳати 50 кг вазн тоифасида қорақалпоғистонлик боксчи Кобланбай Тўрабоев ҳам олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун Тўрабоев Кобланбай Мамбетбаевич 2002 йилнинг 22 декабр санасида Хўжайли туманида таваллуд топган. Унга Махсет Жумабаев мураббийлик қилиб келмоқда.

Бўлимлар