Президентимиз Чимбой туманидаги академик лицейда бўлди

Давлатимиз раҳбари Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Чимбой туманидаги академик лицейига ташриф буюрди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


Шу ерда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдириш борасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. 

Президентимиз мазкур соҳа истиқболини юқори баҳолаб, бу борада мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш кераклигини қайд этди. 

Бўлимлар