Ўмирбай Қўсимбетов ҳақида қизиқарли маълумотлар

2014-йилда “Эътироф” миллий тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши театр актёри” деб топилган Қорақалпоғистонлик Ўмирбай Қўсимбетов ҳақида нималарни биласиз? Биз Ўмирбай оғанинг “Даракчи” газетасига берган интервюси асосида бир қатор қизиқарли маълумотларни тўпладик ва уни сизларга тақдим этишни лозим деб топдик.

1. Ўмирбой ака туғилиб ўсган оилада санъаткор чиқмаган. Аммо оиласида ҳамма санъатни яхши кўради.

2. Болалигида тоғаси Нуримбет бахшидан қорақалпоқ достонлари, лапарлари ва ўланларини эшитиб, улардан бахшичилик сирларини ўрганганлар.

3. 1980 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институтига ўқишга кирган.

4. Ўқишни битираётган йилда “Майсаранинг иши” асарини диплом спектакли сифатида саҳналаштиришган. Ўшанда у Мулладўст ролини ўйнаган.

5. Шу пайтга қадар театр саҳнасида 30 га яқин катта-кичик ролларни ижро этган.

6. 5 фарзанди ва 4 набираси бор. Қизлари санъат йўлидан кетишмади. Катта қизи Розагул банк тизимида ишлайди. Сарвиноз ўқитувчи, Бибиноз ҳамшира, кенжа қизи Ҳурлиман тиббиёт коллежида ўқийди. Фақат ўғли Ажиниёз отасининг изидан бориб, режиссёрликни танлади.

7. Шу пайтга қадар саккизта филмда суратга тушган. “Танка”, “Курорт”, “Ибройим бўлис”, “Баҳорнинг уч фасли” cингари филмларда, шунингдек ўзбек киноусталари томонидан яратилган “Ўғлон” номли бадиий филмда ҳам бош роллардан бирини ижро этган.

8. Бир муддат Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институтининг Нукус филиалига раҳбарлик қилган.

9. 2008 йилда умуртқа чурраси билан оғриб, тўққиз ой уйдан чиқолмаган. Ўшанда касаллик билан олишиб ётаркан, “шу билан саҳнага қайтолмасам керак” деб ўйлаганди. Хайрият, ҳали санъатдан ризқ-насибаси узилмаган экан

10. “Парвона” спектаклида устози Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов қойилмақом қилиб ижро этган Ўткурий ролига ҳамиша ҳавас қилиб келган. Агар имконият туғилганда у ҳам шу ролни жон деб ижро этган бўлардим.

Бўлимлар