"Одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди" - Шавкат Мирзиёевнинг Нукусдаги нутқи

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашуви бошланди. 

Президентимиз учрашувда асосий диққат-эътибор ва саъй-ҳаракатлар ҳудудлар ва тармоқларни изчил ривожлантириш, аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва улар учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилиши зарурлигини таъкидлади. 

«Энг муҳими, мен бу гапни қайта-қайта айтишдан чарчамайман, амалга ошираётган ишларимизнинг натижасини фуқароларимиз амалда, ўзларининг кундалик ҳаётида албатта сезиши керак. Нега деганда, одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди ва бундай истак табиий, албатта», деди давлатимиз раҳбари.

ЎзА

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда

Бўлимлар