"2018-2019 йилларда Қорақалпоғистонда 4,5 триллион сўмлик 1 минг 300 лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилади" - Шавкат Мирзиёев

Мамлакатимизнинг тегишли вазирлик, компания ва банклари раҳбарларини мунтазам равишда ҳудудларга юбориб, жойлардаги қўшимча резервларни излаб топиш, аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қорақалпоғистонга бугунги сафардан олдин икки ҳафта мобайнида ишлар худди шундай тартибда ташкил этилди ва қўшимча инвестицияларни жалб этишга йўналтирилган янги дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди, деди Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан бўлиб ўтаётган учрашувда. 

Мазкур дастурга мувофиқ, 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 4,5 триллион сўм бўлган 1 минг 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилади ва қарийб 10 мингта иш ўрни яратилади. Жумладан, саноат тармоқларида қиймати 492 миллион долларга тенг бўлган 232 инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. 

Шу билан бирга, Қорақалпоғистонда ёқилғи-энергетика ва кон-металлургия соҳасида умумий қиймати 3,4 миллиард доллардан ортиқ 5 та йирик лойиҳани жорий этиш режалаштирилмоқда, деди Президентимиз.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда

Бўлимлар