“Орол”даги энг яхши, хазилкаш, жиддий ва ақлли футболчилар кимлар?

Нукуснинг “Орол” жамоаси футболчиси Азамат Илясов билан якунланган мавсумда “Орол”нинг энг яхши футболчилари ва жамоадаги энг жиддий, хазилкаш футболчилар ҳақида суҳбатлашдик.

- Бугунги кунда қорақалпоғистонлик футболчилар орасида энг кучлиси ким деб ўялйсиз?
- Шак-шубҳасиз Саламат Қутибаев.

- Якунланган мавсумда “Орол”нинг энг яхши футболчиси ким бўлди?
- Ислам Сейтназаров бўлди менимча.

- Азамат Алланиязов ва Наврўз Алимов. Қайси бири кучли?
- Буни айта олмайман. Иккаласиям бош билан яхши ўйнашади, ўйинлари деярли ўхшаш.

- Бу мавсумда “Орол”да энг яхши ҳимоячи ким бўлди?
- Биринчи даврада Ислом Сейтназаров, иккинчисида Расул Мусаев бўлди.

- “Орол”да мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси ким бўлди?
- Шарияр Жумабеков бўлди.

- “Орол”да мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси ким?
- Бу борада шубҳасиз Ринат Шилманов.

- Жамоадаги энг хазилкаш футболчи ким?
- Мирас Карлибаев.

- Энг жиддий футболчи ким?
- Шарияр Жумабеков.

- Энг ақлли футболчи ким?
- Ислам Сейтназаров.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди.

Манба : championat.asia

Бўлимлар