Шавкат Мирзиёев Рустам Жангабоевга уй, яна икки спортчига Malibu ва Nexia машинаси берди (фото)

Мамлакатимизнинг бошқа шаҳарлари қатори Нукус шаҳри қиёфаси ҳам йилдан-йилга гўзаллашиб, замонавий турар жойлар, истироҳат боғлари, спорт мажмуалари бунёд этилмоқда.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари мажмуада Қорақалпоғистон спорт мураббийларининг малакасини ошириш марказини ташкил этиш, машғулотларни самарали ўтказиш юзасидан топшириқлар берди.  

Шу ерда Президнтимиз номидан оғир атлетика бўйича нуфузли турнирлар совриндори Рустам Жангабоевга уй, дзюдочи Элёр Машариповга “Malibu” автомобили, қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага “Nexia” машинаси берилди. Машғулотларга қатнашаётган бошқа ёш спортчиларга эсдалик совғалари топширилди. 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда

 

 

Бўлимлар