"Malibu"ни албатта Олимпиада ўйинларида оқлайман" - Элёр Машарипов Президент совғаси ҳақида

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида спортчилар билан учрашувда дзюдочи Элёр Машариповга “Малибу” автомобилини совға қилган эди. Шундан сўнг спортчи ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Худо хоҳласа бу совғани албатта Олимпиада ўйинларида оқлаб, олтин медални олиб келиб, бутун Ўзбекистонимизни байроғини юқорига кўтаришга ҳаракат қиламан. Биз натижага интилишимиз керак. Фақат ғалаба, ғалаба, ғалаба. Раҳмат Муҳтарам Президентимизга", - дейди Элёр Машарипов.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда

 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар