Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали театри ҳақида биласизми?

Бердах номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали театри ҳақида нималарни биласиз? Биз ушбу мақола орқали мазкур театрнинг тарихи ва бугуни ҳақида сўз юритамиз.

Театр тарихи
Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали театри, 1926-йили 11-апрелъ куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати томонидан «Қорақалпоқ миллий труппасини ташкил этиш туғрисида»ги қарор қабул қилиниб, «Тонг нури» труппаси ташкил қилинади. Труппанинг бадий рахбари қилиб Тўрткул шаҳри педагогика техникуми ўқутувчиси Зарип Қасимов тайинланади.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

Театр ўзининг биринчи пардасини 1926-йили 8-ноябръ куни Қасим Авезовнинг «Тилак йўлида» 4 актли мусиқали драмаси билан очади. Қорақалпоқ театрининг йилномаси ушбу санадан бошланди. 1927-йили эса Зарип Қасимовнинг ўз ишига қайтиши билан, труппага раҳбар қилиб ёш истъедодли ёзувчи Абдираман Утепов тайинланади.

Қ.Авезов, З.Қасимов, А.Утеповлар қорақалпоқ театрининг асосчилари ҳисобланади.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

1926-йили труппа ходимлари сони эса 13 та эди, 1927-йилга келиб ходимлар сони 29 тага етади. Уларнинг ичида Жолмурза Аймурзаев, Сейфулғабит Мажитов, Қалжан Бегимова, Байнияз Сейтов, Қурбангул Бекмуратова, Генжебай Убайдуллаевлар бор эди.

Қорақалпоғистон Отқарув Комитетининг 1930-йил 25-декабръдаги қарори асосида театрга Қорақалпоқ Давлат театри статуси берилади. Абдирман Утепов театрнинг бадий рахбари ва директори қилиб тайинланади.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

1939-йили битирувчилар муносабати билан Қорақалпоқ давлат театрига режиссёр реформатор К.С.Станиславский номи берилди ва театр К.С.Станиславский номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри деб номлана бошланади.

1987-йили театр жамоаси И.Юсупов либреттосига Н.Мухаммеддинов мусиқасига «Ажиниёз» биринчи қорақалпоқ миллий операсини сахналаштирдилар. Шундан сўнг «Майсаранинг иши», «Алеко» операларини ва «Айжамал» балетини сахналаштириб театр мутахассислари томонидан юқори бахо олишга эришдилар. Шу тариқа театр 3 та йўналиш бўйича драма, мусиқали драма, опера ва балет жанрларида ижод қилиш имкониятига эга бўлди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

Ушбу муносабат билан театрга мусиқали театр статуси, 1991-йили Мустақиллик шарофати билан Қорақалпоқ классик шоири Бердақ номи берилди.

Мустақиллик йилларида театрда миллий операларимиз «Ажинияз», «Тўмарис» сахналаштирилди, «Майсаранинг найранглари» «Алеко» операси, «Айжамал» балети, «Соҳибқирон», «Алпомиш» мусиқали драмалари бошқа тарихий спектакллар сахналаштирилиб, ёшларимизга миллий мъеросларимизни таништириб, биз кимларнинг авлодларимиз, ота-баболаримиз ким, улар қанақа юқори маданиятга эга бўлганлигини сахнада кўрсатиб, уларнинг маданий рухининг ўсишида ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

Театр ютуқлари

1996-йили Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ўзбекистон Республикалари театрлари орасида ўтказилган мусобақада А.Ориповнинг «Соҳибқирон» спектаклидаги Амир Темур ролини ижро этган актёр Базарбай Узақбергенов биринчи ўринни олишга муваффақ бўлди.

2008-йили Туркманистан Республикаси Ашхабад шаҳрида ўтказилган «Қўшиқ-мусиқа-инсониятнинг рухий бойлиги» деб номланган фестивалда театр камер оркестри билан вокал артистлри иштирок этишди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

2009 йили Миср Араб Республикаси Каир шаҳрида бўлиб ўтган ХХI халқаро театр фестивалида С.Балғабаевнинг «Энг сулув келинчак» спектакли билан иштирок этиб, қорақалпоқ театр санъатини жаҳон халқларига таништиришга сазовар бўлдилар.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

2009 йил якуни буйича мазкур театр Ўзбекистон Республикаси театрлари орасида «Йилнинг энг фаол театри» номинациясини олишга эришди.

2011 йили Тошкент шахрида ўтказилган «Сизни куйлаймиз замондаш» деб номланган Республика I-фестивалида П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» спектакли билан иштирок этиб, тамошабин ва мутахассисларнинг эътирофига сазовар булиб, II ўринни олишга муяссар бўлди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

2013 йили «Сизни куйлаймиз замондаш» II Республика кўрик фестивалида Қ.Нарқабилнинг “Нур сояда қолмайди” спектакли билан иштирок этиб III-ўринни олди ва Шабнам ролидаги С.Аннақуловага “Энг яхши аёл роли ” номинацияси берилди.

2012 йилги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг дастурига боғлик, 2012 йили театрда катта қурилиш ишлари олиб борилди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

Ушбу йил февралъ ойида театр жамоаси Тошкент шаҳрида ижодий сафарда бўлиб, Н.Давқараевнинг «Алпомиш» мусиқали драмасини, К.Рахмановнинг «Келин» комедиясини, П.Айтмуратовнинг «Интилганга толе ёр» драмаларини тамошабинларга хавола этиб, қорақалпоқ халқининг бой рухий меросини, санъатини яна бир бор танитдилар.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали  театри ҳақида

Театрнинг муҳим саналари:
- Театр 1926-йили “Тонг нури” труппаси бўлиб ташкил этилиб, Қ.Авезовнинг “Тилак йўлида” асари билан биринчи пардасини очади.

- 1930 йили труппа Қорақалпоқ давлат театри бўлиб ташкил қилинди.

- 1939 йили театрга К.Станиславский номи берилди ва Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театри деб номланди.

- 1989 йили Қорақалпоқ давлат мусиқали театри статуси берилди.

- 1991 йилдан театр Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри деб аталади.

- Театр кўп жанрли ҳисобланади. Унда опера, балет, мусиқали асарлар ва драма жанрдаги асарлар сахналаштирилади.

Сарбиназ Торешова, Фурқат Юсупов

Бўлимлар