Ойбек Нурбоев кейинги мавсумни қайси жамоада бошлайди?

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланадиган Ойбек Нурбоев ўтган мавсумнинг иккинчи даврасини Қувасойнинг "Цементчи" жамоасида ўтказиб, жамоа билан биргаликда Олий лига йўлланмасини қўлга киритган эди.

Футболчи билан боғланганимизда у янги мавсумни ҳам "Цементчи"да бошлаш ниятида эканини маълум қилди. Айни дамда таътилда бўлган Ойбек янги йилдан сўнг яна клуб ихтиёрига бориб қўшилади ва шундан сўнг шартнома имзолайди.

Ойбек Нурбоев 2007-2009 йиллар давомида Нукуснинг "Жайҳун" (ҳозирги "Орол") жамоасида тўп сурди. 2010 йилда у Саркисян таклифига биноан Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига бориб қўшилди ва 3,5 мавсум давомида жамоанинг ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. 2013 йилнинг иккинчи даврасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига ўтиб кетди.

Шундан сўнг ҳимоячи 2014 йили "Бухоро"да тўп суриб, 2015 йилда яна "Нефтчи"га қайтди. Ўша йилнинг иккинчи давраси ва келаси мавсумнинг биринчи даврасини "Қўқон-1912"да ўтказди. 2016 йилнинг иккинчи даврасида "Олмалиқ"да тўп сурди. 2017 йилда эса у Биринчи лигага қайтди. Биринчи даврани "Хоразм"да ўтказиб, иккинчи даврада "Цементчи" сафига қўшилди.

Охирги тўрт мавсумдан буён марказий ҳимояда ҳаракат қилаётган футболчининг кейинги фаолияти ҳақида сайтимиз орқали батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Фурқат Юсупов

Манба : championat.asia

Бўлимлар