"Тахтакўпирда ўғри тюнерни ўғрлаб, уйга ўт бериб кетган" - Прокурор

Тахтакўпир туманида 2-сонли мактаб ўқувчилари товуқ ўғирлаш "операция"лари мактаб ўқитувчилари томонидан тегишли органларга вақтида билдирилган. Бу ҳақда "Тахтакўпир тани" журналисти Г.Давлетмуратова туман прокурори Қ.Бекмуратовга асосланиб ёзган.

Тумандаги Отакўл қишлоғида яшовчи Қазақбай Байниязовнинг уйининг эшигини бузиб кирган ўғри уйдан бир дона тюнерни ўғирлаб кетиш билан чекланмай, уйдаги икки гиламни ёқиб кетган. Балки ўғри уй ёниб кетиб, тюнер ҳам ёнғинда куйиб кетган деб ўйлашлари учун шундай қилгандир.

Бироқ туман ички ишлар бўлимининг тергов томони бундай деб ўйламади. Шу ҳудуддаги А.Р ўғирлик жиноятида айбланиб, қўлга олинди ва жиноят иши қўзғатилди.

Бўлимлар