"Юморбек" концертида нега орқа ўриндиқда ўтирди?

1,2,3-апрел кунлари Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат мусиқали театрида қизиқчи "Юморбек" ўзининг "Қизиқсинди" номли концерт дастурини тақдим этди.

Концертнинг 3-кунида "Юморбек" мухлисларга кутилмаган сюрпризни тақдим этди. У дастурга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовни таклиф этди. Меҳмон санъаткор концертни одатдагидек биринчи қаторда эмас, балки энг сўнги қаторда ўтириб томоша қилди.

Концерт ўрталарида эса "Юморбек" саҳнага Женисбекни таклиф этди. Кўпчилик Пиязовнинг театрга ташриф буюрганидан бехабар эди. Шу боис томошабинлар уни қарсаклар билан кутиб олишди. Яна бир кутилмаган ҳол эса дастур қаҳрамони, Женисбек Пиязов саҳнага чиққанида, унинг ўрнига бориб ўтирди ва меҳмоннинг чиқишини театрнинг энг охирги ўриндиқларидан бирида ўтириб томоша қилди. Бу ҳам ўзига хос янгилик бўлди десак асло муболаға бўлмайди.

Фото манбаси: juldizlar.uz
Манба: KRuz.uz

Бўлимлар