АҚШ университети профессори Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида меҳмон бўлди

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида “ICARDA” халқаро ташкилоти ва Филиалнинг “халқаро алоқалар” бўлими ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди. Унда ушбу халқаро ташкилотнинг мамлакатимиздаги координатори Кристина Тодерич, АҚШнинг Невада университети профессори Лаурел Саито ҳамда ўқитувчиси Никола Армедан ҳамда Филиал профессор-ўқитувчилари, талабалар қатнашди, дея хабар бермоқда KR24.uz

Тадбирда Ақшнинг Невада университети профессори Лаурел Саито Филиал профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда Қараўзак туманида амалга оширилаётган шўрланган ерларнинг мелоратив аҳволини яхшилаш ва ҳосил етиштириш бўйича лойиҳаси намойиш этилди. Сўнгра ер ости сувлари ва кўлларнинг планктонлари ҳақидаги слайд тақдим этилди.

Халқаро ташкилотнинг юртимиздаги координатори Кристина Тодерич ташкилот ва Филиал ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш ва ҳамкорликда амалга оширилаётган грантлар хусусида маълумот берди. Никола қишлоқ хўжалиги соҳасидаги грантлар ва стипендиялар тўғрисида кенг тушунчалар берди.

Лаурел Саито студентларга “Review of US-Uzbekistan Partner Projects on water and Ecosystems” мавзуида амалий машғулотлар ўтказди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Филиалнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича директори ўринбосари Нийетбой Абсаттаров меҳмонларга ташриф учун ташаккур билдирди. Кейин филиалнинг “халқаро алоқалар” бўлими томонидан хорижий грантлар ва стипендиялар дастури ҳақида тақдимот қилди.

Мазкур бўлим ва “ICARDA” халқаро ташкилоти томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланиши келишилди.

Расмда Лаурел Саито

Бўлимлар