Нукусда истеъмол учун яроқсиз печениелар сотувдан олиб ташланди

Нукус шаҳри Улуғбек кўчаси 46 уйда яшовчи ФА исм шарифли фуқаро АЖ Нукус деҳқон бозоридаги “Туран истиқлол жилоси” савдо дўконидан 10500 сўмга печение харид қилди. Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори “KRuz.uz”га хабар берди.

Бозорда маҳсулотга эътибор билан қармасдан олиб кетди. Натижада уйига борса, ширинлик истеъмолга яроқсиз экан. Сотиб олинган дўконга қайтариб олиб бориб, аламаштириб беришни талаб қилди. Аммо, сотувчи рад жавобини бериб, истеъмолчининг ўзидан маҳсулотни алаштирганликда гуном қилди.

Мазкур вазият бўйича ФА Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилди. Унинг аризаси жамият ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, дўконда ҳақиқатдан ҳам истеъмол учун яроқсиз печениелар мавжуд эканлиги аниқланди. Истеъмолчининг 10500 сўм пули қайтариб берилди ҳамда яроқлилик муддати ўтган яроқсиз маҳсулотлар сотувдан олиб ташланди. Дўкон эгасидан бундай маҳсулотлари сотувга қўйгани учун тушунтириш хати олинди.

Бўлимлар