Муножат Йўлчиева ва Женисбек Пиязов Тошкентда Ойимхон Шомуродованинг хотира концертида иштирок этишди

Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, эл ардоқлаган санъаткор, атоқли театр арбоби, актриса, таниқли хонанда Ойимхон Шомуротова таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира концерти бўлиб ўтди. Кечани Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Бахтиёр Сайфуллаев очиб берди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сўнгра О. Шомуротова ҳақида таниқли мусиқашунос олимлар, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор Отаназар Матёқубов, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Рустам Абдуллаевлар батафсил маълумот беришди. 
Хотира концертида асосан О. Шомуротова ижро этган мусиқали драмалардан ариялар, халқ қўшиқлари, композиторларнинг романс ва қўшиқлари бугунги кунда республикамизнинг энг кўзга кўринган хонандалари жумладан, А. Навоий номидаги давлат академик катта опера ва балет театри хонандалари, Ўзбекистон халқ артисти Нормумин Султонов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Маъсума Болтабоева, Ниҳил мукофоти совриндори Гульнар Альжановалар ижросида янгради. Шунингдек, концертда Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат академик мусиқали театри вокал артистлари, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Қозоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Роза Қутекеева, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ниҳол мукофоти совриндори Сарбиназ Аннақуловалар ҳам иштирок этишди. 
Мазкур кечада Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон халқ хофизи Эркин Рўзматов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Матрасул Матёқубов, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳиби Моҳичеҳра Шомуродоваларнинг иштирок этишлари концертга алоҳида завқ бағишлади. Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги Мусиқали театр студияси оркестри жўр бўлган (дирижёр – Қорақалпоғистон халқ артисти Аида Абдуллаева) мазкур Хотира концерти тингловчилар томонидан жуда яхши қабул қилинди.

Бўлимлар