"KRuz.uz" сайти Қонликўл тумани ҳокими Мелс Қосназаров билан суҳбат уюштирди

Қонликўл тумани ҳокимлиги расмий сайти 2017 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳокимиятлар сайтлари орасида энг яхшиларидан бири бўлди десам, асло муболаға бўлмайди. Туманда бўлган ҳар бир янгилик ҳокимлик сайтида эълон қилиниб борилди. Бу эса туман ҳокимининг алоҳида эътиборидан дарак беради.

Биз Қонликўл тумани ҳокими билан туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан суҳбат уюштириш бўйича мурожаат қилдик. Туман ҳокимлиги бу ташаббусни қўллаб қувватлади. Натижада Қорақалпоғистондаги янгиликлар сайтлари орасида биринчи бўлиб ҳокимлардан интервью олдик.

Тез орада Мелс Қосназаров билан бўлган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур интервьюни амалга оширишда катта ёрдам берган туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърийфи ишлари  бўйича ўринбосари Абдикаримов Қуралбайга алоҳида ташаккур изҳор этамиз.

Фурқат Юсупов

«KRuz.uz» сайти раҳбари

Бўлимлар