Бахадир Разимбетов ҳақида қизиқарли маълумотлар

Қорақалпоқ эстрадасида ўз ўрнига эга бўлган хонандалардан бири Бахадир Разимбетов ҳақида нималарни биласиз? Биз ушбу хонанда ҳақидаги 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. 1987 йилнинг 6-май куни Қараўзек туманида таваллуд топган.

2. Отаси Разимбетов Генжебай, онаси Зауре Матекова. Оилада энг катта фарзанд. Нигора ва Гулсара исмли сингиллари бор.

3. Расм чизишга қизиқади.

4. 8-синфда расм дарсидан ўтказилган танловда 2-ўринни қўлга киритган.

5. Спортнинг карате турини яхши кўради.

6. Д.Мамбетмуратов, Г.Айимбетова, М.Ўтемуратов ва Р.Хўжасовларнинг қўшиқларини севиб тинглайди.

7. Коллежда ўқиб юрган кезлари Даутбай қаипов хотирасига бағишлаб ўтказилган “Булбилзибан” номли танловда “Энг яхши хонанда” номинацияси бўйича тақдирланган.

8. Ташриф қоғозига айланган қўшиғи бу – “Сенин кўзлеринг”

9. Ижтимоий тармоқлардан мунтазам равишда фойдаланиб туради. Кўп вақти асосан WatSapp'да ўтади.

10. 2015-йилда “Камолот” ЁИҲ томонидан “Йилнинг энг ёқимли овози” номинацияси бўйича тақдирланган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Бўлимлар