Қорақалпоғистон Республикаси бўйича афв қилинган 4 нафар ёш иш билан таминландими?

Аввалроқ, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан афв этилган 4 нафар ёш ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Уларни иш билан таъминлаш масаласи бўйича бизга Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши расининг биринчи ўринбосари Сарвар Ўразалиев маълумот берди. Бу ҳақда “Ёш репортёрлар клуби” блогери Шуҳрат Саидаҳмадов ўз блогида хабар бермоқда.

1990 йилда туғилган, миллати туркман, Ўзбекистон фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор, Қорақалпоғистон Республикаси, Хужайли тумани, Саришингул махалласида истиқомат қилувчи Х.Бегелеков билан 2017 йил 18 декабр куни суҳбат ўтказилди. Ҳозирги кунда у қизил мия ишлаб чиқариш заводига ишга жойлашган.

1993 йилда туғилган, миллати қорақалпоқ, Ўзбекистон фуқароси, 2-гуруҳ ногирони бўлган А.Есемуратов Шўманой тумани “Тазабазар” ОФЙда истиқомат қилади. Ҳозирги кунда Болалар спорт мактабида вақтинчалик иссиқхона хизматчиси сифатида ишламоқда.

1987 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси А.Машарипов Беруний тумани ИИБда профлактик ҳисобда турибди. Оилавий аҳволи яхши, ҳозирги вақтда Беруний тумани Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилди ва иш бошлади.

1989 йилда туғилган, миллати ўзбек, ҳозирги кунда Туркманистон фуқароси ҳисобланган Б.Манглиев Ўзбекистон Республикаси чегарасидан Туркманистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда ўтказилди.

Бўлимлар