Қорақалпоғистонлик ўсмир спортчилар 2017 йилда 233 медални қўлга киритишди

Қорақалпоғистон Республикаси спортнинг якка кураш тури бўйича мутахассислаштирилган болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактаби директори А.Алланазаровнинг маълум қилишича, бугунги кунда мазкур мактабда юқори категориядаги ва давлат мукофотларига эга 66 нафар мураббий-ўқитувчи, спортнинг 12 тури бўйича 1324 ёш ўсмирларга ўқув-машғулотларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон хабар агентлиги хабар бермоқда. 

Спорт мактабнинг миллий жамоаси аъзолари йил давомида Ўзбекистон чемпионати ва кубок мусобақаларида 71 марта биринчи, 42 марта иккинчи, 62 бора учинчи ўринни, жами 175 медал, халқаро турнирларда 10 олтин, 14 кумуш, 24 бронза, жами 48 медал, Жаҳон ва Осиё чемпионатларида 2 олтин, 3 кумуш, 5 бронза жами 10 медал, умумий ҳисобда 83 олтин, 59 кумуш, 91 бронза, жами 233 медални қўлга киритишди.

Халқаро майдонларда шохсупага кўтарилган спортчилар, мураббий ва ўқитувчиларга спорт мактаби томонидан янги йил совғалари топширилди.

Бўлимлар