"Лас Вегас" кафесида рўй берган тартибсизликлар ижтимоий тармоқларда бўрттирилган" - Нукус шаҳар ИИБ бошлиғи

Нукус шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Гурбангелди Аметов "Еркин Қарақалпақстан" нашрига берган интервюсида яқинда "Лас Вегас" кафесида бўлган воқеаларга муносабат билдирди.

"Кўпчиликнинг хабари бўлса керак, Нукус шаҳридаги "Лас Вегас" кафесида рўй берган тартибсизликлар ижтимоий тармоқларда бўрттирилиб, ёлғон маълумотлар билан халқ орасида ҳар хил ёлғон сўзлар тарқатилган. Мана шундай воқеалар ва жиноятларни бўлмаслиги мақсадида тунги рейдлар ўтказилмоқда.

Ўтказилган рейдлар натижасида 10 ой давомида ёш ўсмирлар тунги соат 22:00 дан кейин бемаҳал 36 ҳолатда ота-онасининг бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кафе-барлар, интернет кафе ва бошқа кўнгилочар ўринларда юрганликлари аниқланди ва уларга чоралар кўрилди", дейди Гурбангелди Аметов.

Бўлимлар