Қўнғиротда китоб байрами ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб байрами ўтказилди. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими рассомларининг ижодий ишлари, «Қорақалпоғистон» ва «Билим» нашриётларида чоп этилган бадиий, илмий, ижтимоий-сиёсий китоблар, таниқли адиб ва шоирларнинг янги асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, «Баркамол авлод» маркази аъзоларининг концерт дастури йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади. 
 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА 

Бўлимлар